Ўзбекистонда 41,4 мингта намунавий уй барпо этилади

Ўзбекистонда 41

Қишлоқ жойларида олиб бориладиган ушбу қурилиш ишлари учун Ислом тараққиёт банки (ИТБ) 100 млн доллар миқдорида маблағ ажратади. 
 
ИТБ Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга қишлоқ жойларида уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар маблағ тақдим этилишини маъқуллади, дея хабар беради “РИА Новости”.

2015 йил охиригача мамлакат ҳудудларида умумий майдони қарийб 6 млн метр квадратни ташкил этувчи 41,4 мингта намунавий уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Молиялаштириш тўғрисидаги битим йил охиригача имзоланади.
 
Қиймати 2,2 млрд долларни ташкил этувчи мазкур дастурни молиялаштириш ишлари Ўзбекистон томонининг маблағлари ҳамда халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.