Йўл ҳақи қайтимини бермаган автобус ва йўналишли таксилар ҳайдовчилари жазоланади
Йўналишли такси ва автобусларда йўл ҳақи қайтимининг берилмагани ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бу ҳақда Барча турдаги йўловчилар транспортини лицензиялаш ва уларнинг ҳаракатини мувофиқлаштириш бўйича департаментнинг UZ24 нашрига йўллаган жавоб хатида сўз боради.
Агар ҳайдовчи йўловчига қайтимни бермаса, бу алдов ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ҳуқуқни бузиш сифатида таснифланади.
Бундай фактлар аниқланганида, йўловчилар 233-34-87/233-54-77 рақами орқали юз берган воқеа ҳақидаги батафсил маълумот (воқеа санаси, вақти ва жойи, йўналишли такси рақами ва ҳайдовчининг Ф.И.Ш.) билан Департаментга мурожаат қилишлари керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2006 йилдаги қарорига мувофиқ айнан Департамент шаҳар транспортида юриш тарифларини белгилайди ва уларга амал қилинишини назорат қилади.
Қайд этиб ўтамиз, автобус ва йўналишли таксиларда берилмаётган қайтимлар мавзуси “Общественный контроль” гуруҳида кўтарилган эди. Гуруҳ иштирокчилари ҳайдовчилар йўловчиларга майда пул йўқлиги туфайли қайтим бермаётганидан шикоят қилганди.
Шарҳлар