Ўз фарзандини сотишга уринган ота-она устидан суд жараёни бошланди
Россиянинг Волгоград вилоятида чақалоқ сотишга уринган ўзбекистонлик фуқаролар устидан суд жараёни бошланди, дея хабар беради РФ Тергов қўмитасининг Волгоград вилояти бўйича бошқармасининг матбуот хизмати.
Тергов давомида ўзбекистонлик 28 ёшли аёл ва унинг 21 ёшли фуқаролик турмуш ўртоғи шу йил 19 май куни туғруқхонада ўзларининг янги туғилган чақалоғини олдиндан келишиб қўйилган “харидор”га сотгани аниқланди. Ота-она фарзанди учун 400 000 рубль олган.
Оғир моддий аҳволда бўлган айбланувчилар апрель ойидаёқ ўз фарзандини сотишга қарор қилади. У пайтда аёл ҳомиладорликнинг сўнгги муддатларида бўлган. Улар бўлғуси харидорларни интернет орқали излаган.
Ҳозир ушбу иш бўйича тергов ишлари якунланган бўлиб, энди айбланувчиларнинг тақдирини суд ҳал қилади. Ўз қилмишларини оғир моддий аҳвол билан тушунтираётган ушбу шахслар “ожиз ҳолатда бўлган вояга етмаган шахсни сотишга уриниш” моддаси бўйича жазоланади.
Шарҳлар