Ўзбекистонга Россиянинг Киров вилоятидан ноқонуний равишда ёғоч олиб чиқилаётгани аниқланди
Россиянинг Киров вилояти бўйича Федерал солиқ хизмати ходимлари ноқонуний равишда ёғоч- тахта олиб чиқаётган контрабандачиларни қўлга олди, дея хабар беради Кировнинг ахборот портали.
ФСХ ходимлари экспортчи фирмаларнинг ҳужжатлари ва ёғоч тайёрлашнинг ҳақиқий ҳажмлари орасидаги номувофиқликни сезиб қолган. Маълумот тўплаган солиқчилар уларни полиция ва божхонага берган.
Контрабандачиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тергов тахминларига кўра, Киров вилоятидан 150 млн рубллик ёғоч-тахта ноқонуний равишда олиб чиқилган. Ёғочлар асосан Озарбайжон ва Ўзбекистонга жўнатиб турилган.
Божхона ходимларининг таъкидлашича, ёғоч экспорти иқтисодиётнинг энг криминаллашган соҳаларидан бири ҳисобланади.
Шарҳлар