«Миллион» гуруҳининг лицензияси тўхтатилдими?

«Миллион» гуруҳининг лицензияси тўхтатилдими?

“Миллион” юмористик гуруҳининг лицензияси вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.  
 
Бу ҳақда sayyod.com сайти “Ўзбекнаво” бирлашмасига таянган ҳолда хабар беради.

Ушбу маълумотга тасдиқ олишни излаб “Ўзбекнаво”нинг расмий сайтига кирганимизда афсусланарли ҳолатга дуч келдик: сўнгги бор сайтга давлат тилида 12.09.2014 йилда маълумот жойлаштирилган бўлса, сайтнинг рус тилидаги версиясида 2012 йил 30 декабрь санаси турибди.

Хуллас, эстрада бирлашмасининг расмий ресурсида бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.