18 ёшга тўлмаган ОИВга чалинган болаларга нафақа тўланадиган бўлди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурини тасдиқлади. Бу ҳақда «Норма» нашри хабар беради.
Дастур ҳар йили меҳнат муҳожирлари, никоҳга кираётган шахсларни ОИВ-инфекциясига текшириш, ушбу инфекцияга чалинганларга бепул давоалниш имкониятини тақдим этиш, тиббий процедуралар хавфсизлигини назорат қилишга қаратилган профилактика тадбирларини ўз ичига олган.
Болаликдан ногиронларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, бундан буён ОИВ-инфекциясига чалинганларга ҳам ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар нафақа тайинланади ва тўланади.
Нафақалар 16 ёшдан катта ОИВ-инфекциясига чалинган болага, ота-онага, бола қилиб олувчига, васийга яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тўланади.
Шарҳлар