Ўзбекистонда ишсизликнинг расмий даражаси 10% га кўтарилди
2014 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича Ўзбекистондаги ишсизларнинг расмий сони 691,4 минг кишини ташкил этди, дея хабар беради Давлат статистика қўмитаси.
«Ишсизлик даражаси иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолининг 5,2% ни ташкил этди», – дейилади хабарда. 2013 йилнинг олти ойи якунлари бўйича ушбу кўрсаткич 4,8%ни ташкил этган эди (ўсиш 10%га яқин).
Жорий йилнинг январь-июнь ойлари учун иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони, дастлабки маълумотларга кўра, 12,71 млн кишини ташкил этган (2013 йилнинг январь-июнь ойи билан таққослаганда +2,5%).
Нодавлат секторида банд бўлганларнинг улуши эса 81,2% (80,6%)ни ташкил этди.
Улашиш:
Шарҳлар