Ўзбкистондаги бўлғуси сайловлар хорижда муҳокама қилинмоқда
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари ҳамда мамлакатда яратилган сайлов тизими ҳақида халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик миссиялари томонидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади “Жаҳон” АА.
Хусусан, Озарбайжон, Бельгия, Ҳиндистон, Латвия, Малайзия, АҚШ, Туркия ва Японияда ОАВ вакиллари учун махсус брифинглар ўтказилди. Уларда хорижлик журналистлар Ўзбекистонда декабрь ойида такомиллаштирилган сайлов қонунчилигига мувофиқ бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишди. Уларга Ўзбекистонда дмократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепциясини амалга ошириш доирасида республиканинг сиёсий, давлат, ҳуқуқий тизимларини изчил ва босқичма-босқич модернизация қилиш натижалари ҳақидаги батафсил маълумот берилди.
Шунингдек Мадрид, Пекин ва Шанхай, Куала-Лумпур, Сеул, Новосибирск, Анқара ва Токио шаҳарларида ижтимоий-сиёсий ва эксперт-таҳлил доираларининг вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, илмий семинарлар ва учрашувлар бўлиб ўтди. Мазкур тадбарлар доирасида экспертлар республикамизда ҳуқуқий демократик давлатни ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни ва натижаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлди.
2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича Республика матбуот марказининг материаллари бўйича
Шарҳлар