Ўзбекистонда кексалар сони ортмоқда

Ўзбекистонда кексалар сони ортмоқда

2050 йилга келиб Ўзбекистондаги кекса кишилар сони аҳоли умумий сонининг 19,4% ни ташкил этади. Бу ҳақда БМТ кўмагида “HelpAge International” халқаро хайрия ташкилоти томонидан тузилган ва 1 октябрь куни нишонланувчи Халқаро кексалар куни эълон қилинган “Global AgeWatch Index 2014” рейтингининг натижалари далолат бермоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда пенсионерларнинг сони аҳоли умумий сонининг 6,7% ни ташкил этяпти, 2030 йилга келиб ушбу кўрсаткич 11,6% га етади, 2050 йилда эса мамлакатдаги кексалар сони 19,4% га етади, дейилади маърузада.

Ҳисобот муаллифлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, пенсияга чиққандан сўнг кексаларнинг кутилаётган умр кўриш давомийлиги 17 йилни ташкил этади, пенсияда кутилаётган соғлом умр кўриш давомийлиги эса 13,7 йилни ташкил этади.  

Қайд этиб ўтамиз, статистика маълумотларига кўра, шу йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 30,7 млн кишини ташкил этмоқда.

Ўртача умр кўришнинг кутилаётган давомийлиги аёллар учун 75,8 йилни, эркаклар учун эса 71,1 йилни ташкил этади, дея хабар беради “РИА Новости”.
Ҳозирча бу борада Ўзбекистоннинг расмий органлари изоҳ бермаяпти.

Рустам Шагаев фотосурати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.