Жиноят ва жазо
РФнинг Камчатка ўлкасида 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш ишлари якунланди. У ўн олти ёшга етмаган шахс билан жинсий алоқага киришганликда айбланмоқда, дея хабар беради РФ Тергов қўмитаси Камчатка ўлкаси бўйича бошқармасининг матбуот хизмати.
Тергов махлумотларига кўра, 2014 йил июлида айбланувчи Елизово шаҳридаги Молодёжная кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида жамоат транспортида танишган 15 ёшли қиз билан жинсий алоқага киришган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги ариза билан жабрланувчининг ўзи мурожаат қилган.
Айбланувчига 4 йилгача озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо тайинланиши мумкин.
Иш юзасидан тергов етарли далиллар базасини тўплаган. Шу муносабат билан жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва уни судда кўриб чиқиш учун прокурорга юборилди.
Шарҳлар