Коллежлар, мактаблар, болалар боғчаларидаги порахўрлик

Коллежлар

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 2-сонли Фарғона тиббиёт коллежи бўлим мудирасини пора олаётган пайтда ушлади, деб ёзади “12news” нашри.

«Қўлга олинган аёл коллежга беш нафар ўқувчини ўқишга қабул қилгани учун 5 минг доллар миқдорида пора олаётган эди. Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда», — дейди вилоят прокуратурасининг вакили.
 
Шунингдек у йил бошидан буён Фарғона вилоятида коллеж, мактаб ва болалар боғчаларига қабул қилганлик учун пора олиш факти бўйича 27 та жиноят иши қўзғатилган.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.