Ижтимоий фикр: Оила қуришга қадар ёшлар касб-ҳунар эгаллаши керак
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази оила ва никоҳ масаласида жамоатчилик фикрида мустаҳкам шаклланган муҳим тенденцияларни аниқлаш мақсадида ижтимоий сўров ўтказди.
Тадқиқот фуқароларимизнинг муҳим ҳаётий қадриятлари тизимида оила ва фарзанд устувор аҳамиятга эга эканини кўрсатди.
Сўров иштирокчиларининг 61,4 фоизи оиланинг асосий вазифаси баркамол шахсни тарбиялаш, биринчи навбатда, болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларга яхши таълим-тарбия бериш ва спортга қизиқиш уйғотишдан иборат эканини таъкидлади.
Сўров иштирокчиларнинг кўпчилиги йигитлар 25-26 ва қизлар 21-23 ёшда турмуш қуриши мақбул эканини қайд этади. Шу билан бирга улар ёшлар оила қуришгача касб-ҳунар эгаллаши шарт, деган фикрни қўллаб-қувватлайди.
Иштирокчиларнинг 94,4 фоизи йигит ва қизларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши муҳимлигини таъкидлаган, деб ёзади ЎзА.
Шарҳлар