“Ҳаж-2014” мавсуми зиёратчиларининг дастлабки гуруҳлари Ўзбекистонга қайтди
9 октябрь куни кечқурун Муборак Ҳаж сафаридан қайтаётган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари кутиб олинди.
10 октябрь куни эса ўзбекистонлик зиёратчиларнинг навбатдаги иккинчи рейсида зиёратчилар Жидда – Тошкент ва Жидда – Самарқанд йўналишлари бўйича кутиб олинади.
Қайд этиб ўтамиз, жорий йилнинг 9-20 октябрь кунлари ўзбекистонлик ҳожиларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси самолётларида Жидда-Тошкент, Жидда-Бухоро, Жидда-Фарғона, Жидда-Андижон, Жидда-Самарқанд, Жидда-Термиз, Жидда-Қарши ҳамда Жидда-Урганч йўналишлари бўйича Ватанимизга олиб келиш режалаштирилган.
Кутиб олиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда, дея хабар беради Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати.
Фотосурат: © religions.uz
Шарҳлар