21 октябрь – Давлат тили куни
1989 йил 21 октябрь куни “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ўзбек тилига давлат мақомини берди. Мазкур қонуннинг 4-моддасига биноан мамлакат фуқароларини давлат тилига ўргатиш бепул амалга оширилади.
Шу билан бирга, қонун бошқа миллат вакилларини ҳам ўз халқларининг тилини ривожлантиришга ва давлат томонидан уларга нисбатан ҳурмат билдирилишига бўлган ҳуқуқини таъминлади.
Ҳар йили октябрь ойида мамлакатдаги умумтаълим мактабларида ўзбек тили ва адабиёти ойлиги ўтказилади. Мазкур тадбир доирасида турли илмий-оммабоп китоблар, луғатлар, дарсликлар ва ўзбек тили бўйича қўлланмаларнинг тақдимоти ўтказилади.
Бугун ўзбек тилида мамлакат аҳолисининг 80%дан ортиғи гапиради. Ушбу тил нафақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, балки Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркия, Хитой ва Россияда ҳам тарқалган.
Шарҳлар