2016 йилдан Ўзбекистонда иситиш тизимларини модернизация қилиш ишлари бошланади
Модернизация ишлари кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлашнинг ёпиқ тизимига босқичма-босқич ўтишни кўзда тутади.
Кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлашнинг ёпиқ тизимига ўтиш ҳар бир бинонинг ертўласида жойлашган иситиш ускунасига илиқ сув етказиб беришга асосланади. Бу ҳақда “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг мажлисида сўз борди.
Ушбу ислоҳот иссиқликдан фойдаланиш халқаро меъёрлар ва стандарт талабларга асосан амалга оширилиши, табиий газ ва электр энергиясидан саноатда фойдаланишни камайтиришни мақсад қилган.
Улашиш:
Шарҳлар