Бир литр қон қанча туради?

Бир литр қон қанча туради?

Айни пайтда Ўзбекистон кўпроқ кўнгиллилардан қон олиш амалиётига ўтмоқда, донорлик даромад олишнинг ўзига хос усулига айланаётир.

Бу ҳақда Республика қон қуйиш станцияси бош шифокорининг ўринбосари Валентина Чупрова маълум қилади, деб ёзади “12news” нашри.
 
Унинг сўзларига кўра, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳар бир донорга иш ҳақини сақлаб қолган ва овқат учун товон пулини тўлаган ҳолда икки кунлик дам олиш учун маълумотнома берилади.

Доимий донор бир литр плазма қони учун ойига 223 минг 926 сўм ҳақ олади.
 
Шунингдек Чупрова Ўзбекистондаги донорларнинг 70 фоизи беморларнинг қариндоши, 26 фоизи кўнгиллилар ва 2 фоизигина пуллик донорлар эканини қайд этади.

Бундан олдин шу йилнинг июль ойида ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони, у ҳақдаги низом, унинг тавсифи ва кўкрак нишонига гувоҳнома намунаси тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига биноан кўкрак нишони билан камида 40 марта ўз қонини ёки камида 60 марта унинг компонентларини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тақдирланади. Шунингдек нишон билан мамлакат фуқаролари бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Кўкрак нишони донорларга 14 июнь – Бутунжаҳон донорлар кунида тантанали равишда топширилади. Фахрий донор нишони билан тақдирланган шахслар стационар даволаш-профилактика муассасаларида овқат учун пул тўлашдан озод этиладиган аҳоли тоифаларининг рўйхатига китирилган (пуллик касалхоналар ва бўлимлар бундан мустасно).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.