Жиззах вилоятида номлари ўхшаш қишлоқларнинг номлари ўзгартирилди
Жиззахда туманлар ҳокимликлари қошида фаолият кўрсатаётган географик иншоотларни номлаш комиссиясининг тавсиясига кўра, халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши юзга яқин жой номларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди.
“Вилоятда Янгиқишлоқ, Янгиҳаёт, Янгиобод каби шакл ва маъносига кўра бир-бирига ўхшаш, бир хил ўзакли жой номлари кўп учрайди. Бундай ҳолни барча туманларда бир нечтадан кузатиш мумкин. Бу нафақат расмий ҳужжатлар юритиш, балки аҳолининг кундалик турмушида ҳам айрим муаммоларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, эски тузумдан қолган, географик иншоотнинг мазмунига, миллий, тарихий аҳамиятига мос бўлмаган жой номлари ҳам талайгина”, деб ёзади ЎзА.
Шу боис вилоятда жойларнинг номланишида ўтмишда йўл қўйилган ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Фориш тумани маркази Янгиқишлоқ шаҳарчаси – Боғдон, Бахмал туманидаги Янгиқишлоқ-1 қишлоғи – Меҳнатобод, Янгиқишлоқ-2 қишлоғи – Қамишкўл каби ўз тарихий номлари билан аталадиган бўлди.
Шарҳлар