Маҳалла раиси кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган катта миқдордаги маблағни ўзлаштиргани маълум бўлди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Ўртадара” маҳалласининг раиси давлат бюджетидан кам таъминланган оилалар учун ажратилган пулларни ўзлаштириб олган, дея хабар беради “UZ24” нашри.
Бунинг учун у қалбаки ҳужжатлар тайёрлаган ва маҳаллада истиқомат қилувчи бир нечта фуқарога 47 млн 555 минг сўм миқдорида нафақа тайинлаган.
Шунингдек, у ўз рафиқаси, қизи ва опасини ҳам кам таъминланган оилалар рўйхатига киритиб, уларнинг номига 2 млн. сўмдан ортиқ нафақа тайинлаган.
Бундан ташқари, 2009-2013 йилларда ушбу маҳалла санаси ва рўйхат рақамини кўрсатмаган ҳолда қалбаки йиғилишларни ҳам “ташкил этиб” келган.
Қамаши туман суди мазкур ишни кўриб чиқиб, собиқ раисга тегишли жазони тайинлади.
Улашиш:
Шарҳлар