Бензин йўқ, муштлашувлар бор…

Бензин йўқ

“Восточный экспресс” ахборот сайти Бухорода бензинга навбатларда юзага келаётган жанжалларга эътибор қаратган фойдаланувчининг хатини чоп этди.

«Ассалому алайкум! Бир долзарб масалага эътиборингизни қаратишни истардим! Навбатлар, шовқин-сурон ва ҳ.к.
 
Автобусда институтга кетяпман, кап-катта одамлар муштлашаётганини кўриб қолдим. Участковойга қўнғироқ қилдим.  Банд. 102 рақамига қўнғироқ қилдим. Учинчи мартада тушдим, ёнилғи қуйиш шахобчаси ҳудудида, масжид ёнидаги муштлашув ҳақида хабар бердим. Бу мақолани ёзишга мени ўзи нима ундади? Баъзи одамлар менга нега 102 га қўнғироқ қилишимни, бу ўша муштлашаётган одамларнинг муаммоси эканини айтади. Йўқ, бу жамиятнинг муаммоси, чунки бу муштлашаётган одамлар кимнингдир отаси, акаси-укаси, эри, ўғли, невараси, куёви бўлиши мумкин.

Бухороликлар, келинг дўст бўлиб яшайлик! Ёнилғи жанжал қилишга арзимайдиган нарса. Ўз бўйнингизга қандай гуноҳ олаётганингиз ҳақида бир ўйланг, бунинг устига қуриб битказилмаган масжид ҳудудида жанжаллашяпсиз. Ахир биз муқаддас Бухоро шаҳрида яшаяпмиз! Ўзингизнинг ғаразли мақсадингиз йўлида бошқаларнинг кўнглини оғритишни тўхтатинг!

Ёнилғи қуйиш шахобчаларини шаҳарнинг тинч ҳудудларидан ташқарига олиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўларди. Баъзида автомобиллар сигналлари уйқумизни тонгги соат 05:00 да безовта қилади.

Ҳурмат билан, М. Цуканов  (Бухоро муҳандислик-техника институти ўқитувчиси)».
 
Афсуски, ҳудудларда чироқ ва газ ўчирилишлари каби бензинга навбат ҳам одатий ҳолга айланганини бунга қўшимча қилиш мумкин, холос.

Шубҳасиз, фуқароларни ҳар қандай ҳаётий вазиятларда ўзини муносиб тутишга чақириш мумкин ва керак. Агар масъул тузилмалар истеъмолчиларга бензинни узлуксиз етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини тўлақонли бажарса, унда юқорида баён этилган воқеаларга олиб келувчи сабаблар ҳам ўз-ўзидан йўқолади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.