Коммунал коллапс ҳақидаги ҳақиқат учун 300 минг сўм жаримага тортишадими?

Коммунал коллапс ҳақидаги ҳақиқат учун 300 минг сўм жаримага тортишадими?

“Uz24.uz” ахборот сайтидаги ҳамкасбларимиз “Общественный контроль” гуруҳида Қўқон аҳолисининг “қалб нидоси”ни жойлаштирди. Мазкур мурожаат ушбу катта шаҳардаги коммунал хўжалигида ҳукмрон бўлган қайғули ҳолат ва расвогарчиликлардан далолат беради.

«Ҳурматли Жамоатчилик назорати, додимизни қандай қилиб юқоридагиларга етказишни маслаҳат берсангиз»! 

Қўқонда юз бераётган воқеалар расвогарчиликнинг ўзи, одамлар бу билан бир йил яшаётгани йўқ! Аммо бу ҳолат кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда!!!

Газ умуман йўқ, чироқни ҳар соатда ўчиришади ва ёқишни унутиб қўйишади! Электр тармоғи ҳаммасини “шаҳаргаз”га, “шаҳаргаз” эса электр тармоғи идорасига тўнкайди. Шаҳар ҳокимиятига қилинган барча шикоятлар ва мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермаяпти. Умуман олганда эса, шаҳар ҳокими шикоят ва мурожаат қилаётганларни бир баҳона билан 300 минг ва ундан юқори миқдорда жаримага тортиш ҳақида норасмий кўрсатма берган.

Ўзларини буюк ҳукмдор деб ҳисобловчи кичкина ҳокимчалар! Улар ўз тартиб-қоидалари ва ҳатто қонунларига эга давлат ичида ўз давлатини ўрнатиб олишган!

Одамларнинг уйида техника бузиляптими, уйлар газ баллонлари ва қўлбола печлардан ёниб ёки портлаб кетяптими – бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Электр тармоғи идорасида бундай тартиблар ва қоидаларни ким ўрнатган??? Қандай қилиб ҳар соатда чироқни ўчириш ва уни           ёқишни унутиш мумкин!!!

Газни ёқмасликни ва бир қарасанг, трубаларга, бир қарасанг газ тақсимлаш пунктларига ёки яна бошқа нарсага доим пул йиғишни “Шаҳаргаз”га ким буюради??? Одамлар бу ерда табиий газ нималигини унутиб ҳам юборишди.

Бозорларда ҳозир энг харидоргир товар – бу фонарчалар, қўлбола печлар, газ баллонлари ҳамда ўтин ва кўмир.  

Биз қаерга қараб кетяпмиз??? Ахир 21 асрда, замонавий технологиялар, ютуқлар ва коммуникациялар асрида яшаяпмизку. Энди ортга, тош асрига қайтамизми???

Бу саволларга ва бу тартибсизликлар учун кимдир жавоб берадими?»

Anhor.uz таҳририяти амалдорларнинг лоқайдлигиданми ёки уларнинг вазиятни ўзгартириш борасидаги ожизлигиданми одамлар ғазаб отига минганини ва нима қилишни билмаётганини яхши тушунади.  

Шу боис биз, бошқа ҳамкасб-журналистлар каби ушбу мақола билан Қўқон шаҳар ва Фарғона вилоятидаги бошқа шаҳарлар ҳокимиятларига ҳамда тегишли давлат тузилмаларига юзага келган ушбу вазиятга эътибор қаратишларини ва шошилинч чоралар кўрилишини таъминлашни сўраб мурожаат қиламиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.