Тошкент аэропорти ўз фаолиятини яхшиламоқда
Anhor.uz фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, сўнгги ойларда Тошкент аэропорти яхши томонга ўзгара бошлади.
Тошкент аэропортининг халқаро ташувларни ташкил қилиш хизмати раҳбари Шуҳрат Ғуломовнинг Anhor.uz мухбирига айтишича, ОАВдаги танқидий мақолалардан сўнг штаб ташкил этилиб, унга йўловчиларни кузатиш ва кутиб олиш билан боғлиқ аэропорт хизматларининг раҳбарлари кирган.
Хусусан, йўловчилар учиб келган ва учиб кетаётган пайтда уларга хизмат кўрсатувчи залларда раҳбарлар шахсан туришга ва бу ердаги хизмат кўрсатиш сифатига бевосита раҳбарларнинг ўзи эмас, балки уларнинг шериклари баҳо беришига қарор қилинган.
Бундай холис баҳолаш усули ишларни ташкиллаштириш ва уларнинг технологиясига ўзгартиришлар киритилишига олиб келди. Айни пайтда бир нечта рейс бир вақтда учиб келадиган кунларда ходимлар қўшимча равишда бу вақтда юкламаси камроқ бўлган хизматлар ҳисобидан жалб этилмоқда.
Йўловчилар оқими тезлигини оширишга паспорт назоратида қўлланилаётган янги технологиялар ҳам хизмат қилаётир. Бундан ташқари, юкларни тушириш ва транспортировка қилиш учун мўлжалланган транспорт воситаларининг сони ҳам оширилди.
Аэропорт раҳбарияти Давлат божхона хизматидаги ҳамкасблари билан биргаликда божхона кўриги пунктларининг ўзаро тартибли ишлашига эришилди.
Йўловчиларнинг учиб келиш ҳудуди майдонини катталаштириш мақсадида ҳозир Тошкент аэропортининг маҳаллий авиалиниялари терминалининг эски биноси реконструкция қилинмоқда, бу мазкур ҳудудда йўловчиларга хизмат кўрсатишни янада тезлаштиради.
Йўловчиларни кутиб олувчилар ҳам эҳтибордан четда қолмади: улар учун келгусида бостирма кенгайтирилади ва модернизация қилинади, шунингдек авиарейсларнинг учиб келиш вақти ҳақида маълумот берувчи табло ва назорат мониторлари ўрнатилади.
Бугунги кунда йўловчиларнинг учиб келиш залида турли кўриклардан ўтиш вақти 30 дақиқани ташкил этмоқда.
Биз ушбу қулайликлар нафақат учиб келувчи, балки учиб кетувчи йўловчиларга ҳам тегишли бўлишига умид қиламиз. Тез орада учиб кетувчиларни тушириб қолдириш учун автомобилларга аэропортнинг бевосита иккинчи қаватига киришига ҳам рухсат беришлари мумкин.
Шунингдек йўловчиларни кутиб олувчиларда ҳам ҳожатхоналар, кичикроқ қаҳвахона ва ҳоказолар каби янада кўпроқ қулайликлар бўлишини хоҳлардик. Агар буни хорижда қилишаётган бўлса, бизнинг улардан нимамиз кам?
Биз ўз шаҳримизни, мамлакатимизни ва аэропортимизни севамиз. Аэропорт фаолиятидаги ўзгаришларга қараб, демак, ОАВни ўқишаётгани ва улардаги хабарларга тўғри муносабатда бўлишаётгани ҳақида ўзимиз учун ижобий хулоса қилишимиз мумкин.
Омад сенга, Тошкент аэропорти!
Ҳурматли, фойдаланувчилар! Аnhor.uz сайтининг бош саҳифасидаги сўровда қатнашиб, Тошкент аэропортининг фаолияти ҳақидаги ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин.
Шарҳлар