Коммунал хизматлар истеъмолидан маҳрумлар

Коммунал хизматлар истеъмолидан маҳрумлар

Самарқанд шаҳри аҳолиси «Anhor.uz» таҳририятига коммунал хўжаликда юзага келган оғир вазиятни тасвирловчи хат билан мурожаат қилди.

 «Хайрли кун!
 
Ҳудудлар, хусусан Самарқанд шаҳри аҳолисига коммунал хизматлар тақдим этилиши мавзусини кўтармоқчиман.

Шаҳарнинг эски қисмида (Регистон майдонидан бир киломатр масофада) коммунал хизматлар истеъмоли бўйича бирор-бир инсоний ҳуқуқлар мавжуд эмас. Садриддин Айний кўчаси бўйлаб ва унинг атрофларида газ мутлақо йўқ. Электр энергиясини эса сутканинг муайян вақтида бир неча соатгина беришади, холос.

Бу ердаги аҳоли уйларини иситиш учун ўрта асрлардаги каби печга ўтин ёки кўмир ёқишади. Худога шукурки, ёзда бундай тартибсизлик кузатилмади. Аммо қиш яқинлашиши билан электр энергиясини мунтазам равишда ўчиришлар бошланяпти.

Маҳалла бу ҳолатга ҳеч қандай чора кўрмаяпти, шаҳар электр тармоғида эса трансформаторлар юкламани кўтара олмаётганини айтишади. Бироқ бизнинг бунга шубҳамиз бор, чунки электр энергияси муайян вақтда бериляпти, трансформаторлар эса ҳар куни бир вақтда ишдан чиқиши даргумон.  “Шаҳаргаз” ташкилоти газ йўқлигини ҳеч қандай изоҳламаяпти.

ОАВ – ушбу мавзуни кўтариш ва уни, айниқса сайловлар олдидан раҳбар шахсларга етказиш бўйича сўнгги умидимиздир».
 
Мазкур мурожаат амалдорларнинг қониқарсиз иши нафақат тизимдаги бузилишлар, айрим ҳолатларда эса коммунал хўжаликдаги коллапсга, балки фуқароларнинг адолатли норозилигига ҳам олиб келаётганини яна намойиш этмоқда.  

Биз ушбу мақола билан Самарқанд шаҳар ҳокимиятига ва тегишли давлат тузилмаларига юзага келган ушбу вазиятга эътибор қаратишларини ва шошилинч чоралар кўрилишини таъминлашни сўраб мурожаат қиламиз.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.