ОИВга чалинган вояга етмаган болаларга нафақа белгиланди
Молия вазири Болаликдан ногиронларга нафақа тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритди.
Ушбу ўзгаришларга кўра, энди мазкур Низом 18 ёшга тўлмаган ОИВга чалинган болаларга ҳам тааллуқли бўлади.
Шунингдек, бундан буён нафақа тўлашга маблағ кераклиги ҳақидаги маълумотлар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларига нафақа тўланадиган ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан (бундан олдин – 10 санаси) тақдим этилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 15 декабрдан Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори ошмоқда.
Болаликдан ногиронлар учун тўланадиган нафақа миқдори 231 575 сўмни ташкил этади.
Улашиш:
Шарҳлар