Қашқадарё вилоятида экстремист устидан суд бошланди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди Сурия ва Ироқ ҳудудидаги жанговор ҳаракатларда қатнашганлик ва бунга ёшларни ёллаганлиги бўйича Ўзбекистон фуқаросини айблаш юзасидан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади, дея хабар беради “РИА Новости”.
Маълумотларга кўра, Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи 27 ёшли Нодир Жавлиев Уфа шаҳрига пул ишлашга жўнаб кетиб, диний экстремистларнинг таъсири остига тушиб қолади ва Сурия ва Ироқ ҳудудидаги жанговор ҳаракатларда қатнашади.
Н.Жавлиев қўлга олинган пайтда унда экстремистик мазмундаги ташвиқот характерига эга материаллар ёзилган флешка топилган.
Терговнинг маълум қилишича, Жавлиев Сурия ва Ироққа олиб чиқиш учун ёш йигитларни ёллашни режалаштирган.
Ўзбекистон жиноят қонунчилигига мувофиқ террорчилик фаолиятида қатнашиш етти йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишида жазоланади.
Шарҳлар