Меҳнат вазирлиги ишни интернет орқали топиш имконини яратади
2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ишсизларни ишга жойлаштиришга фаол ёрдам беради. Хусусан, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ишсиз фуқаролар, ўқув юртлари битирувчилари ва хориждан ватанига қайтган меҳнат муҳожирларини ишга жойлаштириш бўйича хизматларни тақдим этади.
Бунда меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий органлар иш излашда замонавий ахборот технологиялари ва дастурларидан , шунингдек вазирликнинг www.mehnat.uz сайтидан фаол фойдаланади.
Қайд этиб ўтамиз, сайт ҳозирча ишламаяпти – вазирлик уни янгилаш устида ишламоқда.
Шунингдек, тез орада Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали иш излаётган фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашадиган бўлади.
Шу билан бирга, вазирлик иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш амалиётини давом эттиради. Хусусан, 2015 йилда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 1180 та иш ўринлари ярмаркасини ўтказиш режалаштирилган.
Шарҳлар