Чақалоқ сотган акушер
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги туғруқ мажмуасининг акушер-гинекологи чақалоқ сотишда айбланмоқда.
«Акушер-гинеколог номаълум аёл томонидан ташлаб кетилган чақалоқни ўқитувчи аёлга сотган. Узоқ вақтдан буён фарзанд кўролмай юрган аёл пора эвазига қиз туғилгани ҳақида ҳужжатларни расмийлаштирган», — деб ёзади Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” нашри.
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди айбдор шахсларга нисбатан тегишли ҳукм чиқарди, дея хабар беради “12news”.
Улашиш:
Шарҳлар