Автобусми ёки консерва банкаси?

Автобусми ёки консерва банкаси?

Йўловчиларнинг маълумотларига кўра, одам кўп бўладиган йўналишлардаги автобусларга эрталаб чиқишнинг иложи бўлмай қолди. 46-йўналиш бўйича ҳаракатланувчи автобус хизматидан фойдаланадиган йўловчилардан бирининг айтишича, ушбу автобусда “одамлар ўзларини консерва банкасидаги шпротдай ҳис қилади. Эшиклар қийинчилик билан ёпилади, баъзида эшикка жуда яқин турганлар жароҳатланган пайтлар ҳам бўлди”.  

17-йўналиш автобуси ҳам эътиборсиз қолмади. Гувоҳ аёлнинг сўзларига кўра, айниқса эрталаб ва ёмон об-ҳавода жамоат транспортининг ушбу туридан фойдаланишнинг иложи йўқ. Одамлар автобусга сиғмай қоляпти, дея хабар беради “UZ24”.

Йўловчилар автобусларнинг “юкланганлик” муаммоси қандай ҳал қилинаркин, деган саволни ўртага ташламоқда. “Общественный контроль” гуруҳи иштирокчиларининг шарҳларига қараганда, ушбу вазият ҳақиқатан ҳам уларни ташвишга солаётир, шу боис улар ҳокимият органларини ушбу муаммога эътибор қаратишга чақиради.

Фотосурат: caricatura.ru

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.