8 мартни қандай нишонлаган маъқул
Халқаро хотин-қизлар куни аввал бошидан аёллар ҳуқуқлари учун курашиш куни сифатида ўйланганди. Биз бу кунни ўзингиз ва бошқалар учун қандай фойдали ўтказиш бўйича бир нечта ғояни тўпладик.
Марафон югуриш
Тошкентда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган бир нечта спорт тадбири ўтказилади.14 март куни аёллар хайрия марафони ўтказилади, унда тушадиган маблағлар ногирон болаларга ёрдам фондига ўтказилади. Марафонда 2 ёки 8 километрлик масофани танлаш мумкин. Марафон Анҳорбўйи ва Минор-1 боши берк кўчасида бошланади. Яна бир аёллар марафони 8 март куни Ботаника боғида ўтказилади: бу ерда масофа 1,5 ёки 10 километр.
Аёллар ташкилотини қўллаб-қувватлаш
1 март – Халқаро камситишга қарши курашиш кунида “Камситиш ноль” акцияси ўтказилади. Бу ОИВ билан яшаётган аёлларга толерант муносабатни шакллантириш бўйича ахборот кампаниясидир. Ўтказилиш жойи – “Ильхом” театри, соат 15:00 да бошланади. ОИВ билан яшаётган аёллар ўзларининг шахсий тарихларини гапириб беради, шунингдек бу ерда фотокўргазма ва видеофильмлар намойиши ўтказилади.
Халқаро фестивалга бориш
“Айбдор эмас” фестивали 2020 йилда 39 та шаҳарни қамраб олади, унга Тошкент ҳам қўшилди. Тадбир уй зўравонлигига тўқнаш келган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Фестиваль 5 март куни Zero Line gallery’да бўлиб ўтади. Шунингдек у, яна бир нечта локацияда ўтказилади ва 17 мартгача давом этади. Дастурдан панелли баҳс-мунозаралар, маърузалар, фильмлар намойиши ва диджей-сет ўрин олган. Ҳар бир тадбирнинг аниқ ўтказилиш вақти алоҳида эълон қилинади.
Агар бу рўйхатда сизга ёқадигани бўлмаса, бу ерда байрамни қандай ўтказиш бўйича янада кўп ғоя бор.
Шарҳлар