МХХ ва Тошкент милицияси хавфли жиноятчини изламоқда (фото)
Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)нинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари олган тезкор хабарга кўра, лагерларда махсус тайёргарликдан ўтган халқаро террорчилик ташкилотининг аъзоси қўпорувчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва уларни ташкил этиш мақсадида Тошкентга келган.
Маълум қилинишича, гумондор Фарғона вилоятида туғилган, ҳозир Тошкентда яшириниб юрибди. Алоҳида белгилари – ёши тахминан 30-35 атрофида, бурнининг ёнида ўнг томонда ҳоли бор. Жиноятчининг 3 та фотосурати тақдим этилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қидирувдаги шахс яшаётган жойдан хабардор бўлган фуқаролардан зудлик билан бу ҳақда 102 рақами орқали хабар беришини сўрайди.
Улашиш:
Шарҳлар