Самарқанд телерадиокомпанияси ходимлари фавқулодда вазиятларга етарлича тайёр эмас деб топилди

Самарқанд телерадиокомпанияси ходимлари фавқулодда вазиятларга етарлича тайёр эмас деб топилди

11 июнь куни Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида ва Сирдарё вилояти эндокринология диспансерида “Табиий, техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
 
Ўқув машқлари уч босқичда ўтказилиб, улар давомида эҳтимолий фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда раҳбар таркиб ва объектларнинг фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг биргаликдаги  ўзаро ҳаракатлари устида ишланди.   
 
Умуман олганда, ўқув машқларининг асосий вазифалари ва мақсадларига эришилди, режалаштирилган тадбирлар бажарилди, иштирокчилар табиий ва техноген характердаги эҳтимолий фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишни ташкил қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлди.
 
Daryo.uz нашрининг ёзишича, ўқув машқлари якунларига кўра teleradiokompaniya hamda endokrinologiya dispanseri rahbariyati va fuqaro muhofazasi tuzilmalari shaxsiy tarkibi favqulodda vaziyatlarda harakat qilishga “Chеklangan tayyor” dеb baholandi.
  
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.