АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Ўзбекистондан 14.3 млн.сўм қарздор
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) Ўзбекистондан 14.3 млн.сўм қарз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг № 153-сонли Қарорида дебиторлик қарзларини қисқартириш бўйича зарур чоралар орасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигини АҚШ элчихонаси орқали ушбу мамлакат ҲҲКнинг қарздорлигини узиш масаласини ҳал қилишга кўмаклашиш учун жалб этиш ҳам кўрсатилган.
Шунингдек юқорида тилга олинган тадбирлар орасида Европанинг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ташкилоти (Евроназорат) орқали қарздор авиакомпанияларга эътирозлар тақдим этиш, Ўзбекистондан қарздор бўлган авиаташувчиларга эга мамлакатларнинг авиация бўйича раҳбарлари билан боғланиш ҳамда бундай компанияларга аэронавигация хизматларини кўрсатишни тўхтатиш каби чораларни санаб ўтиш мумкин.
Шунингдек, ҳужжатда “САР” авиакомпанияси, “ЎЗбекистон Ҳаво Йўллари” МАКнинг моддий техника базасини 130 та АШ-62АР двигателини, 10 та АН-2, 2 та Ми-8МТВ ва 2 та Ми-8Т ҳаво кемасини рўйхатдан чиқариш ва утилизация қилиш йўли билан мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ҳам кўзда тутилган.
Авиаташувлар бўлимида шу йил давомида “Тошкент-Бухоро-Фарғона” ва “Бухоро-Красноярск” рейслари очилиши ҳам кўрсатилган.
Юк ташувлари бўлимида эса Навоий аэропортида Korean Air компаниясининг юк ташиш рейсларини 103 тага ошириш, юк ташувлари ҳажмини эса 4,2 минг тоннага кўпайтириш кўзда тутилган.
Шарҳлар