Хўжакент йўналишида янги тезюрар электр поезди ишга тушади

Хўжакент йўналишида янги тезюрар электр поезди ишга тушади

Ёз мавсумида йўловчилар ташишни таъминлаш мақсадида шаҳар атрофи йўналишида ҳаракатланувчи 6427/6428 рақамли электр поезди ишга туширилади. Тошкент («Жанубий») – Хўжакент йўналиши бўйича ҳаракатланадиган ушбу поезд 2014 йил 21 июндан бошлаб шанба ва якшанба кунлари соат 06-30 да Тошкент (“Жанубий”) бекатидан йўлга чиқади. Поезд “Салар” бекатида тўхтаб ўтади (соат 06-48) ва соат 08-07 да Хўжакент бекатига етиб келади. Чиптанинг тахминий қиймати Швейцария франкининг курсига қараб 6000 сўм атрофида бўлади. Бу ҳақда  “Ўзтемирйўлйўловчи” ОАЖнинг матбуот хизмати хабар беради.  
 
Шунингдек, Тошкент-Қўнғирот йўналиши бўйича 54/53 рақамли поезд қўшимча рейсга тайинланмоқда. Мазкур поезд 22 июндан бошлаб якшанба кунлари Тошкентдан, сешанба кунлари  Қўнғиротдан йўлга чиқади.
 
2014 йилнинг 5 сентябридан бошлаб эса ҳар жума куни қатнайдиган 5/6 рақамли тезюрар Тошкент-Москва поездининг бешинчи рейси тайинланади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.