Анхор оқшоми: 1 январ янгиликлари

Анхор оқшоми: 1 январ янгиликлари

Аввалроқ  оммавий ахборот воситаларида Магнитогорскдаги кўп қаватли турар-жой биносида газдан портлаш оқибатида бир ўзбекистонлик ҳамюртимиз жабр кўрганлиги ҳақида маълумот берилган ва унинг аҳволи оғир деб баҳоланган эди. Бироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар Вазирлиги бу маълумотларни рад этди. Вазирликдан гап Ўзбекистон эмас, Тожикистон фуқароси ҳақида кетганини маълум қилдилар. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президентига ҳамдардлик билдирди.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига Янги йил мурожаатномасида ўтган 2018 йилни “улкан ўзгаришлар йили” деб атади. “2019 йилни биз фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш Йили деб номладик. Фаол инвестицион сиёсат мамлакатимиз учун янги имкониятлар очиб беради. Ижтимоий тараққиёт халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга хизмат қилади”, деб таъкидлади у.
 
Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, сотуви бўйича айланмаси қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга гўшт, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч (шоли), шакар ва нон маҳсулотлари кирган. Қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича имтиёзлар улгуржи ва чакана савдо учун амал қилади.
 
Мамлакатимизда ароқ ва коньякнинг минимал нарх-навоси ошди. Мамлакатимизда шу тариқа номақбул маҳсулотга қарши курашиш ниятидалар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.