Анхор оқшоми: 10 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 10 декабр янгиликлари

Ўзбекистон қатор давлатлар, шу жумладан Европа Иттифоқи мамлакатлари учун визасиз тартибни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Lufthansa AG концернининг МДҲ ва Россия Федерациясидаги минтақавий директори Рональд Шульц билан учрашувда маълум қилди.
 
Шунинг баробарида  Lufthansa Ўзбекистон бозорига қайтишни режалаштирган. Lufthansa айни пайтда “Франкфурт-Баку-Ашхабад” манзили бўйича ўз рейсларини “Франкфурт-Баку-Тошкент”га кўчирмоқчи. Дастлабки босқичда ҳафтасига учта рейсни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
 
S7 Airlines Новосибирскдан Бухорога тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўймоқда. Парвозлар 2019 йилнинг 20 мартидан бошлаб чоршанба кунлари амалга оширилади.
 
Ўзбекистонда Орол денгизини тиклаш режалаштирилмоқда. Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, сунъий ёмғир ёғдириш технологияси ёрдамида Орол денгизини 5 йилдан 7 йилга қадар тўлдириш мумкин. 2019 йилнинг апрелида лойиҳа муаллифлари қиймати 800 миллион сўмга баробар  экспериментал тизимни ишга туширишни режалаштирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.