Анхор оқшоми: 12 декабр янгиликлари
АҚШ диний эркинликни бузилишида айбланаётган мамлакатлар рўйхатидан Ўзбекистонни чиқариб ташлади. Эндиликда мамлкатимиз “махсус кузатув рўйхати”да турибди. Ўзбекистон ташқи ишлар Вазирлигида АҚШнинг буни “тамоман кутилган” қарор деб аташди.
Тошкент вилоятида оммавий газ узиб қўйиш ҳолатлари кузатилди. Ижтимоий аҳамиятга молик корхоналар рўйхатига кирмаган ташкилотлар шундай муаммога дуч келдилар. Зангиота туманининг газ таъминоти бўлими ходимларидан бирининг сўзларига қараганда, нафақат тадбиркорлар, балки туманда нодавлат секторига қарашли барча объектларда газдан узиб қўйилган.
Тошкентнинг Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли турар-уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин сабаблари ойдинлаштирилмоқда, ҳалок бўлганлар бор.
Сўз устаси Обид Асомовнинг продюсери унинг юрак ҳуружи тўғрисидаги хабарни инкор этди. Бунга қадар ОАВда санъаткор инфаркт хасталиги билан шифохонага жойлаштирилгани ҳақидаги маълумот тарқалган эди. Артист шамоллагани муносабати туфайли шифохонага ётганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аввалги постсовет маконида Instagramдаги обуначилари сони бўйича етакчи бўлди. Уни фақат Дмитрий Медведевгина илгарилаб ўтди, учинчи ўрин Озарбайжон президенти Илхом Алиев эгаллади. World Leaders on Instagram тадқиқоти доирасида жами 426 давлат аккаунти таҳлил қилинди.
Шарҳлар