Анхор оқшоми: 16 январ янгиликлари

Анхор оқшоми: 16 январ янгиликлари

Сенат янги миллий валютани маъқуллади. 15 ноябрда 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
 
Эндиликда валюта қимматликларини олган ёки ўтказган фуқароларга нисбатан 15 суткалик қамоқ жазоси қўлланилади. Фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор  содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар  жуда кўп миқдорда ёки  уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича Департамент банк сиридан воқифлик ҳуқуқига эга бўлди. Авваллари бу маълумотлар фақат Ҳисоб палатасига тақдим этилган бўлса,  бундан буён  зиммасига  юкланган вазифаларни ҳал этиш учун  бу ахборотдан  мазкур Департамент ҳам воқиф бўлиш имконига эга.
 
38 давлат компаниялари ўз давлат улушларини давлат активларини бошқариш бўйича Агентликка ўтказади. Агентлик уларни сотиш ҳуқуқига эга, аввал бу активлар идоралар бўйича  тарқатиб ташланган эди.
 
Илк хусусий банклардан бирининг соҳиби Ўзбекистонга қайтиб келди.  Муҳиддин Асомутдинов  2010 йилда мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган, бунга қадар банкнинг лицензияси қайтариб олинган эди. Унинг иши бўйича тергов ишлари қайта бошланди, “Алп Жамол” банкининг собиқ раҳбарига тегишли аҳлоқ тўғрисида  тилхат берилди.
 
.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.