Анхор оқшоми: 21 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 21 декабр янгиликлари

Марҳум биринчи Президент Ислом Каримовнинг қўриқчилик собиқ бошлиғи қўлга олинди. Ҳозирги пайтда Муиджон Тоҳирийга нисбатан тергов иши олиб борилмоқда. Тергов манфаатини кўзлаб, бошқа маълумот овоза қилинмаяпти.
 
Халқ таълими Вазирлиги мактабларнинг ота-оналардан тилхатлари тўғрисидаги талабларини қоралади. Узоқ вақтлардан буён қишки ва ёзги таътиллар олдидан ота-оналар бундай тилхатларга имзо чекишига тўғри келмоқда. Ота-оналар тилхат орқали уларнинг фарзандлари компьютер клубларига боришларига, пиротехника сотиб олишлари ва қўллашларига изн берилмаслиги, шунингдек жамоатчилик тартибини бузмаслиги ва жиноятга қўл урмаслиги учун масаъулиятни зиммаларига оладилар.
 
Ўзбекистонда экспортни ривожлантириш Агентлиги ташкил қилинмоқда. Бундан ташқари экспортни қўллаб-қувватлаш Миллий тизими фаолият юрита бошлайди. Тизим доирасида янги иш бошлаётган экспортчилар учун тренинглар ва семинарлар ўтказилади, экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати такомиллаштирилади. Ташқи савдо Вазирлиги мазкур тизимни мувофиқлаштиради.
 
Қорақалпоғистондаги ёнғинда 4 нафар киши ҳалок бўлди. Ёнғин натижасида уйнинг  165 квадрат метрлик майдонидаги мулк, шунингдек ҳовлида турган автомобиль  ёниб, кул бўлди. Айни пайтда ёнғин сабаблари суриштирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.