Анхор оқшоми: 24 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 24 декабр янгиликлари

Самарқанд вилояти собиқ ҳокимининг иши судга оширилди. Туробжон Жўраевнинг иши жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига топширилди. Ҳокимиятда қурилишга рухсат берилиши учун маълум маблағдан иборат пора фоизи амалда бўлган. Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким бунга қадар ўз айбига иқрор бўлган эди. Айни пайтда Бош прокуратурада Юнусобод тумани ҳокими тутилганлиги изоҳланмаяпти. Бахтиёр Абдусаматов шу йилнинг сентябрь ойида  тахминан ер ҳудудлари ажратиб бераётгани учун 400 минг доллар ҳажмида пора олаётган пайтда қўлга тушганди.
 
Бирваракайига икки компанияда  реструктуризация ишлари амалга оширилади. “Ўзавтосаноат” 32 дилер корхоналарида улушини сотяпти. “Ўзбеккўмир” корхонаси улушининг 45%ни Россиянинг “ПрогрессГорТех” МЧЖ турдош корхонаси бошқарувига топширмоқда.
 
Блокчейн кадастр тизими ва кўчмас мулк рўйхатига татбиқ этилади. “Рақамли ишонч” Фонди ва “Ер ва геодезия кадастр давлат Қўмитаси” бу ҳақда Меморандум имзолади. Блокчейн кадастр иши ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда шаффофликни таъминлаши кутилмоқда.
 
FlyDubai лоукостери Дубай-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга ошира бошлайди. Аммо айнан қачонлиги маълум қилинмаяпти, парвозларнинг даврийлиги ҳафтасига 5 мартани ташкил қилади.
 
“Турар-жой мулкдорларининг ўртоқлик ширкатлари тўғрисида” қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди. Ҳужжат  турар-жой мулкдорларининг ўртоқлик ширкатлари фаолиятини қайта кўриб чиқишга қаратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.