Анхор оқшоми: 28 январ янгиликлари

Анхор оқшоми: 28 январ янгиликлари

Ўзбекистон Республикасининг “ихчамгина”  Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш жараёни бошланди. Элёр Ғаниев бош вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Унга қадар бу лавозимни Сухроб Холмуродов эгаллаб турган эди. У инвестициялар Вазирлигига раҳбарлик қилди. Эндиликда мазкур Вазирлик ташқи савдо Вазирлиги билан қўшилиб, инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлигига айлантирилди. Янги идорага Сардор Умрзоқов бошчилик қилмоқда.
 
Ўзбекистон иқтисодий эркинлик Индексида 140-ўринни эгаллади. Ўтган йил мамлакатимиз 152-ўринда эди. Мамлакатимизнинг ўртача бали мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, солиқ оғирлиги , бизнес эркинлиги, меҳнат эркинлиги ва бошқа жами 12 кўрсаткич бўйича ҳисоблаб чиқилган.
 
Тошкент вилоятида деярли 200 га яқин дарахтлар ноқонуний кесиб ташланган. Кесилган майдонда спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилган. Ташкилотчилар 82 та дарахт кесилишига рухсатнома олган эди. 200 га яқин дарахт кесилишидан келган зарар йиғиндиси 229,9 миллион сўмни ташкил этди. Давлат экология Қўмитаси шу ишга оид ҳужжатларни прокуратурасига тақдим этди.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.