Анхор оқшоми: 29 январ янгиликлари

Анхор оқшоми: 29 январ янгиликлари

Ўзбекистон  коррупцияни идрок этиш Индексида 158-ўринни  эгаллади. Ҳаммаси бўлиб рўйхатда 180 та мамлакат бор. Бу йил мамлакатимиз бир баллга юқорилади,  умумий рейтингда эса бир сатрга пасайди.
 
Қирғизистонда рўй берган ЙТҲда 5 нафар ҳамюртимиз ҳалок бўлди. 5 нафар киши билан кетаётган “Нексия” русумли автомобиль қарама-қарши йўлдан  бораётган “Мерседес-спринтер” русумли фургонли автомобиль билан тўқнашиб кетган. Бу мудҳиш воқеа “Ўш-Боткен-Исфана” трассасида содир бўлган.
 
“БТА Банк” маблағларини ўғирлашда гумон қилинаётган шахс Ўзбекистондан экстрадиция этилди. Артур Трофимов  исмли бу гумондор шахс 20 январь куни қўлга олиниб, 26 январда Қозоғистоннинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига топширилди. Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, Трофимов 2005 – 2009  йилларда банкдан катта миқдорда пул ўғирлашда иштирок этиш, уларни легаллаштириш, шунингдек,  уюшган жиноят гуруҳи тузиш ва унга бошчилик қилишда гумон қилиняпти.
 
Тожикистон бу йил Ўзбекистондан газни тўрт баробар кўпроқ  сотиб оладиган бўлди. Тожикистон 200 миллион кубометргача табиий газ харид қилиш ниятида.
 
British Petroleum ва Озарбайжоннинг SOCAR  нефть  компанияси Устюрт ясси тоғ ҳудудида геологик қидирув ишлари олиб боришни режалаштирмоқда. Нефть ва газ қидириш ишлари олиб борилиши мўлжалланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.