Анхор оқшоми: 3 январ янгиликлари
Владимир Норов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг бош котиби вазифасини бажаришга киришди. Бунга қадар у Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти директори лавозимида ишлаб келган эди.
Самарқандда ўсмир фуқаро йўл транспорт ҳодисасини содир этди. У бобоси машинасини бошқариб кетаётганида қарама-қарши йўлга чиқиб, “Матиз” русумли автомобиль билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ натижасида “Матиз” ҳайдовчисининг ўғли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Ҳайдовчи, унинг рафиқаси ва қизи зудлик билан шифохонага етказилди.
Куни кеча “Чилонзор” метро бекати шубҳали чемодан туфайли ўраб олинган эди. Гумон қилинган жойга махсус операцияларни мувофиқлаштириш Бошқармаси ходимлари етиб келдилар. Чемоданда эски тўшак борлиги аниқланди.
Молия Вазирлиги пахта ёғи нарх-навосини давлат томонидан тартибга солинишдан воз кечиш таклифи билан чиқди. Гап, шу жумладан, шулха ва чигит кунжараси ҳақида ҳам боряпти. Қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Шарҳлар