Анхор оқшоми: 4 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 4 декабр янгиликлари

Мамлакатимизнинг тўрт вилоятида камида 15 киши газ исидан заҳарланиш ҳолатлари аниқланган. Бундай ҳолатлар Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Андижон вилоятларида кузатилган. Андижон вилоятида жабрланувчи ҳаётдан кўз юмди.
 
Россиядан 5000 донадан зиёд Ravon Nexia R3 седанлар қайтариб олинди. Қайтарилишнинг сабаби гидравлик суюқликнинг оқиб кетиш эҳтимоли бўлган хатардир.
 
Қашқадарё вилоятида смс-хабарда “террорчи” сўзи учун бир эркак киши тутқиланди. У ўз танишидан Paynet орқали унинг телефон ҳисобини тўлдиришни сўраган.  Ҳисоби тўлдирилгани тўғрисида смс-маълумот олмаганидан сўнг  у операторга ҳисоби тўлмагани хусусида бир қанча хабарлар жўнатган. Ундан кейин  у операторга “ёрдам беринг, мен террорчиларнинг қўлига тушдим” мазмундаги хабар йўллаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари эътиборини табиийки бу хабар бефарқ қолдирмади.
 
Атом энергетикаси соҳасида Ўзбекистон украиналик мутахассисларни жалб этмоқчи. Киевнинг илмий-текшириш ва “Энергопроект”лойиҳа-конструкторлик институтлари билан ҳамкорлик бошлаб юборилди. Мазкур институтлар мутахассислари Ўзбекистон атом электр станцияси учун майдон танлашда иштирок этмоқда.
 
Ўзбекистонда медиаторларнинг ягона маълумотлар базаси ташкил қилинади. Унинг реестри адлия Вазирлиги сайтида намоён бўлади. Келаси йилдан “Медиация тўғрисида”ги қонун кучга кириб, унга кўра томонлар медиатор хизматларидан фойдаланган ҳолда фуқаролар ўртасидаги баҳс ва тортишувларни тартибга солишлари мумкин бўлади.
 
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.