Анхор оқшоми: 7 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 7 декабр янгиликлари

“Ўзбекнефтьгаз” Мингбулоқ нефть конида юз берган  портлаш тўғрисидаги хабарни рад этди. Фавқулодда вазиятлар Вазирлиги аҳолидан баланд садолар ҳақида маълумотлар олган. Шу боис айни пайтда вазият ойдинлаштирилмоқда.
 
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида 300 дан ортиқ турар уй-жой бинолари аҳолиси  яна иссиқликсиз қолдилар. Авария ИМ-1 ҳаракат ҳудудидаги иссиқлик трассасида содир бўлган. Авария кеча кундузи соат 1 да рўй берган бўлса, кеч соат 11 га бориб бартараф этилган.
 
Москва суди Усмоновнинг криминал оламнинг кўзга кўринган кишиси Захарий Калашов билан алоқалари ҳақида баён қилинган уч мақолани олиб ташлашга қарор қилди. Жавобгар энди раддия эълон қилиш билан бирга Алишер Усмоновга 50 минг рубль миқдорида моддий зарарни тўлаши лозим бўлади.
 
Янги таҳрирдаги “Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилингачгина ўзбекистонликлар нақд валюта сотиб олишлари мумкин бўлади. Марказий банкдан янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси банк томонидан ишлаб чиқилгани ва ҳукуматга тақдим этилганини баён қилдилар. Қонун амалда шахсий валюта маблағларини эркин идора этиш бўйича юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқларини амалга оширишнинг ҳавола меъёрларини максимал даражада қисқартиришни кўзда тутади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди. Президент давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, саммит доирасида эса ҳамкасабалари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро савдо-сотиқни тараққий эттириш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.