Анхор оқшоми: 7 январ янгиликлари
Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга ўз иш жойларида иш ҳақи ҳажмини кўтаришни тавсия этди. Қўмита буни солиқ юки камайтирилишидан бўшаган маблағлар ҳисобига амалга оширишни тавсия қилди.
Нукусда бир ўсмир йигит поезд ғилдираклари остида ҳалок бўлди. Мудҳиш воқеа 5 январь соат 13:45 да содир бўлган. Йўловчи поезди қулоғида қулоқчин тақиб, поезд рельслари устидан кетаётган ўсмирни уриб юборган. Айни пайтда мазкур воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрида инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади. Мазкур марказлар шаҳар туманлари ҳокимиятлари қошида фаолият юрита бошлайди. Улар қурилиш учун рухсатномалар олишга кўмаклашиб, инвестлойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган масалаларга ечим топиш билан шуғулланади.
Мактабгача тарбия муассасалари бепул равишда ҳуснихатлар, карточкалар ва плакатлар олади. Январь ойи ниҳоясига қадар мамлакатимизнинг мактабгача таълим муассасаларига 270 минг ҳуснихат, 18 минг дона карточкалар жамланмаси ва 10 минг дона плакатлар етказиб берилади. Энг биринчи навбатда қишлоқ туманларига онгни ўстирадиган материаллар етказилади.
Шарҳлар