Анхор оқшоми: 8 январ янгиликлари

Анхор оқшоми: 8 январ янгиликлари

Нақд валюта сотиш масаласи 1 мартга қадар ҳал бўлиши мумкин. “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури лойиҳасида баён қилинишича, молия Вазирлиги билан иқтисодиёт Вазирлиги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли лойиҳасини ишлаб чиқишлари лозим.
 
Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров устидан суд жараёни бошланди. Суд мажлиси ёпиқ тартибда бўлиб ўтмоқда. Собиқ бош прокурор “пора олиш”, “талончилик” ва “лавозимини суистемол қилиш”да айбланган.  Жами бу иш доирасида 24 нафар инсон ҳибсга олиниб, уларнинг аксарияти прокуратуранинг собиқ ходимларидир.  

ТВС Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Грузиянинг мазкур банки ўзининг Space рақамли необанкини таклиф этмоқда.

Солиқ назорат органлари фуқаролар қарзларини пластик карточкалардан ечиб олмайди. Чунки бу ҳақидаги қонун нормаси шу йилнинг 1 январидан бекор қилинди.

Депутатлар   руҳий ҳолати бузилган инсонларни мажбурий даволашни кўзда тутадиган қонун лойиҳасини қайта ишлаш учун қўмитага қайтардилар.  Лойиҳанинг қабул қилиниши ақли расоликни истисно этмайдиган руҳий бузилишлари аниқланган, суд томонидан жазо тайинланган шахсларга нисбатан жазо билан биргаликда тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ва уларни психиатр шифокорларнинг назоратисиз қолдирмасликка имкон беради. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.