Анхор оқшоми: 9 январ янгиликлари
Туризмни ривожлантириш Қўмитаси эр-хотин сайёҳлар дуч келган кўнгилсизликлар учун афсус билдирди. Улар муддати ўтказиб юборилган электрон визалар сабабли Тошкентдан учиб кета олмаган. Қўмитада таъкидланишича, меъёрий-ҳуқуқий база яхшиланишни талаб этади. Эр-хотин жуфтлигининг қайтиш чипталари қиймати қопланадиган бўлди. Маъмурий ишлар бўйича Юнусобод суди энг кам иш ҳақининг 100 баробар миқдоридаги жаримаси (20,3 миллион сўм, ёки 2400 АҚШ долларидан ортиқ) ўрнига фақат қоида бузилиши тўғрисидаги кўрсатма билан кифояланди, холос.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 18 январда Ҳиндистонга боради. У ерда Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро инвестицион саммитда иштирок этади. 21-23 январь кунлари эса унинг Германияга сафар қилиши режалаштирилган.
Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Афғонистон мамлакатларининг ташқи ишлар Вазирлари Самарқандда учрашадилар. Бу учрашув “Ҳиндистон–Марказий Осиё” диалоги доирасида бўлиб ўтади. Савдо-сотиқни кенгайтириш, гуманитар ўзаро ҳамкорлик ва инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокамаси режалаштирилмоқда.
Deutsche Bahn немис компанияси “Ўзбекистон темир йўллари” фаолиятини ислоҳ қилишга киришадиган бўлди. “Биз ҳозирги пайтда улар билан “Ўзбекистон темир йўллари”нинг келгусидаги фаолияти стратегиясини ривожлантириш учун немис экспертлари ва консультант мутахассисларини жалб қилиш борасида шартлашиб оляпмиз”, – деб қайд этди инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Лазиз Қудратов.
Zeromaxнинг собиқ раҳбари тергов изоляторидан озод қилинди. Озод қилинганига қарамай, Миродил Жалолов Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича айбдор деб топилган. Суд қарори билан судланувчига 2 минг доллардан ортиқроқ миқдорида жарима жазоси қўлланган.
Шарҳлар