Аср теракти | Ахмадшах Масуд қандай ўлдирилган? (4 қисм)
Маъсудга нисбатан амалга оширилган террорчилик ортида фақат «Ал-Қоида» ва «Толибон» эмас, балки дунёнинг оз эмас, кўп эмас 20 мамлакати, жаҳон миқёсидаги ташкилотлар ҳам бор эди. Унинг атрофидагилар ҳам бу ишга аралашганди. Унинг ўлдирилиши билан боғлиқ халқаро ва ички суриштирув ишлари тўхтатиб қўйилган. Дастлабки натижалар маълум қилинмади. Бироқ «Панжишер арслони» ҳалок бўлганидан сўнг террор тўлқини шиддат билан бутун дунёга тарқаб кетди. Бундан ким манфаатдор эди? Нима учун терроризм деб аталмиш «оғзидан олов пуркаб турган аждаҳо»ни унинг қаъри – Афғонистонда яксон қилолмадилар, аксинча унга имкон яратиб, АҚШ, Европа ва Яқин Шарққа йўл очиб бердилар?
«Ал-Қоида» ўз режасини қадам-ба-қадам, синчиклаб амалга ошира борди. Аҳмадшоҳ Маъсуд улар учун ҳам муаммога айланган деб хисоблаган мамлакатлар чоралар қўллай бошладилар. Бу Маъсудга нисбатан психологик босим ўтказшни кўзлаган пуҳта режлаштирилган операция эди ва унинг белигилари тобора намоён бўла бошлади.
1998 йилнинг 27 октябрь куни Толибон ва Бирлашган Фронт орасида Эр-Риядда Саудия Қироллигида истиқомат қилувчи «Нобига» (Гений) номи билан танилган афғон бизнесмени Сайид Жалол Карим воситачилигида бўлиб ўткан музокаралар тўғрисида ОАВ хабар бердилар. Буларнинг натижасида етти кунлик муваққат сулҳ ва икки томон орасида асирлар билан алмашиш — ҳар томондан 1.5 минг киши, аҳди тузилди. Шундан сўнг «Нобига» Панжишер ва Қандаҳорга боради ва шахсан асирлар алмашувида иштирок этади. Унинг иштирокида 300 асир озодликка чиқарилади. Сайид Жалол Карим томонларни муваққат сулҳ аҳдини 18 ноябргача узайтиришга ундаб, бунга эришди, лекин асирлар алмашувини давом эттиришга муваффақ бўлмади. Кейинчалик ОАВлари Каримнинг воситачилигида 1200 киши озод қилинганлиги тўғрисида ёздилар.
Лекин «Нобига» Панжишерда уч маротаба бўлганида, ҳар гал унга араб оламининг етакчи ҳафтаномаси «Ал-Ҳайёт» делегацияси ҳамроҳлик қилганини доим зийрак бўлган ОАВларнинг назаридан четда қолган. Лондон, Нью-Йорк, Франкфурт, Дубай, Эр-Рияд, Джидда, Бейрут ва Коҳирада чоп этилади ва барча араб мамлакатларида тарқатилади.
Маъсуд доим бундай делегацияларни самимий кутиб олар эди, чунки кўзлаган мақсади бор эди: худди шулар орқали у ислом ва араб оламини «Ал-Қоида» ва «Толибон»нинг хусусиятлари хавф-хатарли эканлиги тўғрисида огоҳлантирмоқчи эди.
Бу ташрифлар журналистикадан жуда узоқ бўлиб, кўпроқ айғоқчилик бўлганилигни ва аниқ мақсадга — Маъсуд «Толибон»га қўшилмаса, мағлубиятга маҳкум бўлишини унга етказмоқчи эканлигини у яхши тушунарди. Ташрифлар ташаббускорлари психологик босим қўмондонга таъсир кўрсатади ва уни қўрқитади деб, фараз қилганлар. Ундан ташқари журналистлар орқали Маъсуд урушни давом эттириш масаласига қандай қарашини ва унинг заиф томонларини аниқлаш, умуман уни потенциалини аниқлаш мумкин эди.
Афғонистон бирлашган Фронти (АБФ) раиси Ориф Сарвар гапларига кўра, Маъсуд делегация аъзолари билан ислом дунёсини умумий муаммоларини, бирлик ва биродарликни муҳокама қиларди. Шу билан бирга Кашмир ва Фаластин тўғрисида гаплашар эдилар.
«Бу Масуд ва умуман АБФнинг заиф жойларини аниқлашга мулжалланган психологик операция эди. Улар унинг сергаклигини пасайтиришга ва музокаралар олиб борганларида Афғон урушининг менежерлари уни ўлдиришни режалаштираётганларини умуман ўйламасин деб интилар эдилар», — деб, эслайди Сарвар.
Худди шу мақсадда Маъсуднинг ашаддий душмани Покистон ҳам турли делегациялар юборар эди. Покистонликлар унда Афғон муаммосини тинчлик йўли билан ечишга бўлган ишончини сақлаб қолмоқчи эдилар. Оҳирги ойларда Покистон тактикасини ўзгартирди ва фақат собиқ мужоҳидлардан иборат бўлган «яхши ният» делегацияларини юбора бошлади. Улардан бирини Гулбеддин Ҳекматиёрнинг Ислом партияси етакчиси ва Маъсуднинг эски таниши Қози Муҳаммад Амин Вакад бошқарди. Бироқ, афғонлар ҳам, чин дилданми ёки йўқми, ислом қардошлиги ва дўстлиги тўғрисида сўзлашар эди.
АҚШ ва Европа мамлакатлари ҳам улардан қолишмасди. Маъсуднинг сафдошларининг айтишларича шу давлатлар махсус хизматлари вакиллари қўмодоннинг олдига журналистлар сифатида келар эди, лекин у журналистларни ҳеч ким олдин танимаган ва кейин кўрмаган, тайёрлаган материалларини ҳам ҳеч ким ўқимаган. Уларнинг фикрига кўра ҳамма шундай делегацияларни мақсади бир эди — қўмандонга психологик босим ўказиш.
Масуднинг таржимони Амрулло Солеҳ (Қарзай даврида Афғонистон хавфсизлик хизматининг бошлиғи) шундай дейди: «Улар ва ичкаридаги етакчилар битта саволни ва битта гапни қайта-қайта гапирар эдилар: Сизларнинг душманларинг Афғонистоннинг кўп қисмини назорат қилмоқда, тижорат портлар ҳам уларнинг қўлида, уларни Покистон ва араб мамлакатлари қўллаб-қувватлайди, сизлар бориш қийин бўлган ер ва иқтисодият йўқлиги гаровидасиз. Сиз аҳволингизни яхшилаш учун берилаётган хорижий ёрдам етишмайди. Қандай қилиб бу вазиятдан чиқиб кетишга ишонасиз, ва ҳатто ҳарбий йўл билан ғалаба қозонсангиз сиёсий ечимни қандай фараз қиласиз?»
Шундай «юмшоқ» операциялар Маъсуднинг оҳирги кунларигача давом этди. 2000 йилнинг оҳирида Панжишерга иккита «Ал-Қоида» аъзоси келди. Улар Маъсудга урушдан тўйганларини айтиб, Европага юборишни илтимос қилишган.
2001 йилнинг бошида Тоҳарга бир араб келиб, Маъсуддан хабар олган. Уни Панжишерга юборишган. Оператив ҳаракатлар натижасида у унинг асл мақсади фош этилганлигини тушуниб Али исмли инженерга, АБФ махсус хизматлари тезкор ходимига ҳамла қилган, лекин қўлга тушурилган ва Панжишернинг қамоғига юборилган.
Ўша йилларда ўзларининг асирга тушиб, Панжишернинг «Борак» қамоқхонасига қамалган шерикларидан хабар топиш ниятида Толибоннинг делегациялари ҳам келар эди. Улар даррада бир неча кун давомида қолиб кетишар эди. Улар мутасаддилар билан муносабат ўрнатиб, уларнинг айримларини йўлдан уришга муваффақ бўлдилар. Шундай сафарларнинг натижасида яхши қўриқланадиган қамоқхонадан олтита муҳим толибларнинг қочиши содир бўлди…
АБФ махсус хизматининг ходими Нодиршоҳ Аҳмадзайнинг гапига кўра, Европа сафаридан сўнг битта эронликни Тоҳар фронтининг нозик жойда кўриб, Маъсуд ҳайрон қолди. Уни АБФ ва Эрон ўртасидаги алоқачи Сардор Мусави деб таништиришди. Унга қараб Маъсуд шундай деди: «Бизнинг фронтимизнинг шундай нозик жойида сиз бўлишингиз заруриятини кўрмаяпман. Сизнинг ҳарбий ёрдамингизга келсак, сизларнинг ўқ-дориларингиз ва қуролларингиз сифатсиз, биз донасини 65 доллардан сизлардан сотиб олаётган танкларнинг снарядлари пушкаларимизни ишдан чиқармоқда. Ракеталарингиз эса ракета отадиган ускунаримизни бузмоқда…».
Амрулло Солиҳнинг айтишича, Маъсуд толиблар шимолий Афғонистон ҳудудларида «ёқиб йўқ қилинган ҳудуд» тактикасини олиб борганларидан, Бомиённинг Якавлангида кўп қатлларни амалга оширганларидан, Будда ҳайкалларини портлатиб йўқ қилганларидан, Қобул ва бутун мамлакат ҳудудида этник ва диний камситиш сиёсатини олиб борганларидан сўнг халқнинг ишончини ва унинг юрагига йўл топишга имкониятни йўқотганлигига ишонар эди.
«У халқ вайронагарчилик, муросасизлик, камситиш, босим, ўрта аср мутаасиблиги ва Толибонга қарши кўтарилишига ишонган. Ва асосийси, халқ покистонликлар ва арабларнинг Афғонистондаги ҳозир бўлишига қарши кўтарилишига. Унга энг машаққатли ва оғир бўлган кунлар, хусусан 1996-1998 йиллар ортда қолгандек туюлар эди. Маъсуд душманларига ҳарбий жиҳатдан боши берк кўча яратишга ҳаракат қилар эди», – дейди Солиҳ.
Шу сабабдан у ўзининг рақибларининг «юмшоқ» ва «қаттиқ» операцияларининг муваффақиятига ишонмас эди, лекин бу ўйинлар нимани кўзда тутганини ва душманлари қандай янги найранглар ўйлаб топганини тушунишга интилар эди. Толибон ва жаҳон террористик интернационалининг 30 минг жангарилари, Покистоннинг ҳарбийлари ва маслаҳатчилари ҳамроҳлигида Афғанистон ва Тожикистон чегараси яқинида, Кўкча дарёсида тўпланганлиги уни хавотирга солди.
Маъсуднинг Европарламент таклифига биноан Европага қилган сафари ва ушанда катта таассурот қолдирганидан сўнг вокеалар хавфли тезликда ривожлана бошлади. Хусусан, ўша ерда у АҚШни огоҳлантирди: «Агар америкаликлар Афғанистонда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилмасалар террор ва уруш алангаси нафақат Америка, балки бошқа мамлакатларни ҳам қамраб олади»,- деди ушанда Маъсуд. Америкаликлар бунга эътибор бермадилар ва БМТнинг Мулло Умар ҳукуматига қарши киритган санкцияларига қарамасдан, республикачи-конгрессмен Дейн Рорбахер бошчилигидаги америкалик делегация Катарда «Толибон»нинг ташқи ишлар министри Вакил Аҳмад Мутаваккил бошчилигидаги толиблар вакиллари билан учрашди.
Маъсуднинг махсус хизматларига бошқа нарсалар ҳам маълум эди. Мутаваккил Катарда нафақат америкаликлар билан учрашган. Маъсуднинг Франциядаги вакили Меҳрабуддин Мастоннинг айтишича, Маъсуд Европада бўлган кунларида, Мутаваккил бошчилигидаги Толибон делегацияси Доҳада Кўрфаз мамлакатлари ҳукуматлари вакиллари билан учрашган.
Мутаваккил уларга, агар Маъсуд мусулмон бўлганида у Маккага хаж сафарини адо этиб, ислом давлатларидан, ўзининг диний қардошларидан ёрдам сўраб келар эди, унинг ўрнига у европаликлардан — христианлардан ёрдам сўрашга кетди.
Шундай қилиб, у «Толибон» ҳамда АҚШ ва БМТ санкцияларидан чўчиб, талаб қилинаётган ёрдам кўрсата олмаётмаган Кўрфаз мамлакатлари орасидаги тарангликни юмшатди.
Дипломатнинг сўзларига мувофиқ, Кўрфаз мамлакатлари ўзларининг ҳайрия Жамғармалари орқали толибларга 10 миллион доллар ажратдилар ва шундан сўнг Афғонистондаги «террористик интернационал» сафларида ҳам катта ўзгаришлар содир бўлди. Илгари уй қамови сингари вазиятда бўлган Усама бен Лодин толиблар ҳарбий кўшинлари ва «Ал-Қоида» бошчилигидаги террористик ташкилотларининг кўпмиллатли кучларининг бош қўмондони бўлди. Унинг ўринбосари қилиб, Ўзбекистон Ислом ҳаракати ҳарбий етакчиси Жума Намангоний тайинланди. Шу билан бирга Намангоний Афғонистоннинг шимолидаги, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларидаги барча кучларни бошқарарди
«Ал-Қоида» ва «Толибон» ўзаро муносабатларида ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Айман Заваҳирий ва Мулло Умар келишувига асосан 2001 йил май ойидан бошлаб, «Толибон»нинг Афганистондаги барча базалари «Ал-Қоида» бошқарувига топширилди.
Усама бен Ладен, Айман Заваҳирий, Мулло Умар
Нима учун айнан Заваҳирий? 1998 йилдан бери у Мисрнинг «Ислом жиҳоди»нинг ҳарбий қанотини «Ал-Қоида» билан бирлаштиришга муваффақиятсиз ҳаракат қилар эди. 1999 йилда бу ташкилот ўзининг етакчиси қилиб фаҳрийлардан бири — Сарват Шаҳатни сайлади. Мисрликлар Усама бен Ладенни реклама шахси, «Ислом жиҳоди»нинг асл душмани АҚШ эмас, балки Миср расмийлари деб, ҳисоблашарди. Бироқ, молиявий тақчиллик ва руҳий тушкунлик натижасида Шаҳат тез кунларда истеъфога чиқди ва Заваҳирий ташилотни яна ўз назорати остига олди. Миср жиҳодининг номаълум аъзосига йўллаган мактубида «Ал-Қоида» билан бирлашгани ташкилотнинг «фойдасини» кўпайтирганлигини ёзган эди. «Ал-Қоида» ишларида кўпроқ ҳокимиятга эришганлиги, Абу Ҳани Мисрини жалб қилинганлиги ва Маъсудга нисбатан қилинган терактдаги мисрликларнинг асосий роли «террористик ташкилотидаги» шу ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ.
«Толибон» ҳудудларида рўй берган ўзгаришлар, ҳарбий ва сиёсий ишлар «Ал-Қоидага» ўтганлиги, россиялик ОАВлари ёзганларидек, «Жаҳон ислом давлати» тузилаётганлиги тўғрисидаги ғояларни тасдиқлайди.
Бу ўзгаришлар тезлик билан рўй бериб, Маъсудни ғафлатда қолдирди. АБФ оператори ва «Панжишер арслонини»нинг яқинларидан бири Фаҳим Дашти айтишича, Маъсуд вазиятни аниқ таҳлил қилиш ва тўғри ҳулосага келишга унга Худо берган қобилиятини йўқотиб қўйди.
Тоҳардаги қўмондонлик биносида ўтириб: «Қандайдир хавфли ва даҳшатли воқеа содир бўлади. Лекин нима? Тушунолмаяпман!», — деб гапирар эди.
Даштининг айтишича улар, унинг ўлимида манфаатдор бўлган мамлакатлар, унинг яқинлари доирасига киришга муваффақ бўлганлиги, ва, шу билан ундан тезкор маълумотларнинг кўп манбаси ёпганликрларини кечроқ тушунганлар.
Унинг бошига фақат биттагина фикр келмаган — бу ўйинларнинг асл мулжали унинг ўзи эканлиги…..
(Давоми бор)
Шарҳлар