Нурилла Абдураҳмонов Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди

Нурилла Абдурахманов назначен хокимом Бектемирского района
Источник: Пресс-служба хокимиата

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Бектемир туманига янги ҳокимни тайинлаш масаласи кўриб чиқилди, дея хабар беради пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Сессия якунларига кўра, Нурилла Абдураҳмонов Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Чилонзор туманидаги Гавҳар маҳалла фуқаролар йиғинида ҳокимнинг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қашшоқликни камайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган. Нурилла Абдураҳмонов 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. Миробод, Чилонзор, Яккасарой вилоятлари ҳокимликларида ҳам масъул лавозимларда ишлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.