«Биз бу иттифоққа аъзо бўлмаймиз». Шавкат Мирзиёев буни айтганми ёки йўқми? Текширамиз

«Биз бу иттифоққа аъзо бўлмаймиз». Шавкат Мирзиёев буни айтганми ёки йўқми? Текширамиз

21 январь куни “Вечерний Бишкек” нашри “Шавкат Мирзиёев ЕОИИ ҳақида: Биз бу иттифоққа аъзо бўлмаймиз” сарлавҳаси остида мақола чоп этди. Унда айтилишича, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо бўлиш борасидаги ўз фикрини билдирган.

Тахминан шундай сарлавҳа остида яна бир янгилик Қозоғистоннинг tengrinews.kz сайтида ҳам чиққан.  

Россиянинг «КоммерсантЪ» нашри Президентнинг юқоридаги “гапи” борасида маҳаллий Knews нашрининг материалини босиб чиқарган.

Охирги мақолада эса Шавкат Мирзиёев нутқининг бирданига учта турли варианти келтирилади:  ТАСС, Kun.uzЎзА версиялари.

ТАСС версиясига кўра: Мирзиёев шундай деган: «Билиб қўйинглар, сиёсий нуқтаи назардан мустақиллигимизни ҳеч ким бериб қўймайди, бу сизнинг қўлларингизда ва халқ ишонган президентнинг қўлларида. Биз унга аъзо сифатида эмас, балки кузатувчи сифатида кирамиз, бу бизга тўғри келиши ёки йўқлигини ўрганамиз».

Ўзбекистоннинг Kun.uz версияси бўйича: «Бир нарсани билиб қўйингдлар. Ҳеч ким ҳеч қачон ҳеч кимга мустақилликни бермайди. Мустақиллик халқ ишонган президентнинг қўлида. Биз бу иттифоқнинг аъзоси бўлмаймиз». Ушбу мақоланинг ўзбекча версиясид ушбу сўзлар қуйидагилар билан тўлдирилган: “Кузатувчи бу аъзо дегани эмас. Бу томошабин дегандай гап. Биз кузатувчи мақомида биз учун нима яхши, нима ёмон эканини кўрамиз”.

ЎзА версияси бўйича.  «Коммерсантъ»нинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев нутқининг тўлиқ версиясида умуман бундай баёнот йўқ, унда умуман “интеграция”, “Россия”, “Қозоғистон”, “мустақиллик” сўзлари тилга олинмаган. “Бунда ЎзА берган нутқнинг тўлиқ матни ТАСС ва Кун нашрларининг хабаларидан кейин, 21 январда эълон қилинди, юқоридаги баёнот ҳақидаги янгиликлар эса 20 январь куни соат 21:00 лар атрофида чоп этилган”, – дейилади мақолади. 

Factcheck.kg нашри президент Мирзиёев ЕОИИга аъзо бўлиш борасида аслида нималарни гапирганини текширишга қарор қилди.

Даставвал, Ўзбекистон президентининг расмий сайтидаги ахборотни текширамиз – бу ерда Мирзиёевнинг 20 январь куни Олий Мажлис Сенати билан учрашуви ҳақида бирданига бир нечта янгилик берилган


 
Шунингдек президент сайти Шавкат Мирзиёев нутқининг матнини ҳам чоп этган. Аммо унда ЕОИИ ҳақида ёки бирор-бир иттифоққа аъзо бўлиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Президент нутқини батафсил ўзбек ва рус тилларида gazeta.uz нашри чоп этган.Янгилик сарлавҳаси қуйидагича: «Вступление в интеграционные объединения не означает потерю независимости» (“Интеграцион бирлашмаларга аъзо бўлиш мустақилликни йўқотишни билдирмайди”). 

«Интеграциянинг асосий масалаларидан бири, унинг катта ислоҳотларимизга тўсқинлик қилмаслиги – кўплаб одамларимиз хорижда ишлайди. Бу бизнинг қўшниларимиз – Қозоғистон ва Россия. Улар билан қандай ҳамкорлик қилишимиз керак? Шунча одам ўша ерда ишлаётганида, уларга беписандлик билан қарашимиз мумкинми? Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, аммо бу нотўғри», — дея иқтибос келтиради нашр президент нутқидан.

«Сиёсий нуқтаи назардан билиб қўйинглар, ҳеч ким мустақиллигимизни бериб қўймайди. Бу сизнинг қўлларингизда ва халқ ишонган президентнинг қўлларида… Биз унга аъзо сифатида кирмаймиз, бу бизга жорий шароитларда тўғри келиш-келмаслигини ўрганамиз».

«Биз мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 2 млрд долларлик катта жараённи бошладик. Охирги 30 йил ичида бизнинг экспортга мўлжалланган маҳсулотимиз стандартга тўғри келмаётганди. Биз Европа билан GSP+ стандарти устида ишлаяпмиз. Аммо бир нарсани билиб қўйинглар: биз бунча маҳсулотни қаерга сотамиз? Ким бизни кутяпти? Ким? Ҳа, Европага сотиш мумкин, ҳа 3-4-5 доллар қиммат сотиш мумкин. Лекин стандартга эга бўлиш учун ерни туздан, пестицидлардан тозалаш керак… Ер, сув заҳарланган».

«Биз мустақилликни бериб қўямиз деган гаплар – бе шунчаки ҳавога айтилган гаплар. Биринчидан, халқ бор. Кимнингдир гапи билан мустақиллик бериб қўйилмайди… Биз оёққа туришимиз керак. Кузатувчи – бу аъзо дегани эмас, бу томошабин, у қайси томон тўғри келади, қайси бири эса йўқ, шуни кўриб туради», — дея иқтибос келтиради президент нутқидан gazeta.uz.

Хулоса: Ёлғон

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон иттифоққа аъзо бўлмаслигини тўғридан-тўғри айтмаган. Сўз ЕОИИга даставвал кузатувчи сифатида кириш ҳақида борган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.