БМТ Бош котиби уйдаги зўравонликка қарши курашишни кучайтиришга чақирмоқда
БМТ бош котиби ҳукуматларга уйдаги зўравонликка қарши курашишни кучайтириш чақириғи билан мурожаат қилди. 2020 5 апрель куни Антонио Гуттериш жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини COVID-19 туфайли келиб чиққан янги ижтимоий муаммога қаратди. Унинг сўзларига кўра, инфекцияга чалинганлар билан бир қаторда уйда зўравонликка учраш ҳолатлари ҳам сезиларли даражада ошган.
Ушбу ўсиш шу даажада кескинлашганки, бу Бош котибни ўз уйида тажовузкор шериги билан яккама-якка қопқонда қолган аёлларни ҳимоя қилиш чақириғи билан чиқишга мажбур этди.
БМТ маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келмоқда, бу ушбу жиноятни энг тез-тез учрайдиган сирасига киритиб қўйди. Ҳозир кўплаб мамлакатларда жорий этилган ўз-ўзини мажбурий изоляциялаш режими ҳам, карантин ҳам бу муаммони янада чуқурлаштиряпти, холос.
Европа ва Осиёдаги қутқарув хизматларининг маълумотларига кўра, 1 апрель ҳолати бўйича уйдаги золимлар томонидан камситилган қурбонлардан қайноқ қўнғироқ линияларига мурожаатлар сони кескин ошган. Ушбу кўрсаткич Францияда 30% ни, Хитойда уч бараварни, Буюк Британияда 20% ни ташкил қилган. Австралия ҳукуматининг маълумотларига кўра, коронавирус тарқалиши даврида уйдаги зулм қурбонларидан ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар сони 75% га ошган.
Оиладаги зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш учун Франция, Италия, Испания ҳукуматлари жабрланганларга ёрдам беришнинг яхши схемасини жорий қилди. Энди зўравонлик қурбонлари дорихонага кириб ҳимоя сўрашлари, агар бирор-бир сабабга кўра очиқчасига ёрдам сўраш имкони бўлмаса, “ниқоб 19” код сўзини айтишлари керак.
Италиянинг профилли хизматлари Whats App ва СМС орқали хабарларга ишлов бериш тизимини такомиллаштирдилар, чунки ўзининг тажовузкор шериги (турмуш ўртоғи) билан битта ёпиқ ҳудудга тушиб қолган кўплаб аёллар учун ўз муаммолари ҳақида телефон орқали хабар бериш қийинроқ бўлиб қолди.
Франция ҳукумати уй зўравонлиги қурбонлари учун меҳмонхоналарда 20 000 тунни ўтказиш учун тўлов қилиши ва супермаркетларда вақтинчалик маслаҳат марказларини очиши ҳақида эълон қилди.
Бкюе Британияда почта ва етказиб бериш хизматлари ходимларига ўз ишини амалга ошириш жараёнида юзида қўрқув акс этган қизлар ва тажовузкор эркакларга эътибор қаратиш топшириғи берилди. Карантинни бузганлик учун жарималарга доир Британия қонунига қуйидагилар киритилди: жароҳат олиш ёки касалланиш ёки зарар етказилиши хавфидан қочиш мақсадларида қатъий изоляцияни дадиллик билан тарк этиш мумкин. Бу уй зўравонлигидан қутилишга ҳаракат қилаётган одамларга полиция томонидан таъқиб қилинмаслигига кафолат бўлади.
Шарҳлар